АсосийЖАМИЯТ

Тошкент метросида 33 ёшли йигитнинг ўзини поезд тагига ташлаб, ҳалок бўлгани бўйича текширув бошланди — Бош прокуратура (видео)

Кеча, 24 февраль куни Тошкент метросида эркак ўзини поезд тагига ташлагани ҳақида хабар бе...

'Тошкент метросида 33 ёшли йигитнинг ўзини поезд тагига ташлаб, ҳалок бўлгани бўйича текширув бошланди — Бош прокуратура (видео)'ning rasmi

Кеча, 24 февраль куни Тошкент метросида эркак ўзини поезд тагига ташлагани ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени ҳам муносабат билдирганди.

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.

"24 февраль куни соат 21:15 ларда Тошкент метрополитенининг Мирзо Улуғбек бекатида Сирдарё вилояти, Сардоба туманида яшаган 1984 йилда туғилган Э.Ш. ҳаракатланиб кетаётган электропоезднинг тагига ташлаган,-дейилади унда.

Қайд этилишича, фуқаро олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилнинди.

    Бошқа янгиликлар