АсосийDunyo

Зеленский Украина ҳудудий мудофаа халқаро легиони тузилганини эълон қилди

'Зеленский Украина ҳудудий мудофаа халқаро легиони тузилганини эълон қилди'ning rasmi

Президент Владимир Зеленский Украина ҳудудий мудофаа халқаро легиони тузилганини эълон қилди. Бу ҳақда Президент девони сайтида хабар берилди.

“Европа ва дунё хавфсизлигини ҳимоя қилишга қўшилишни истаган ҳар бир киши келиб, украиналиклар билан XXI-аср босқинчиларига қарши ёнма-ён туриши мумкин”, деди Зеленский.

Украиналикларга қўшилишни хоҳловчи хорижликларга давлат томонидан ҳудудий мудофаа кучлари сафига қўшилиш таклиф этилади. 

Украина Президентининг 2016 йил 10 июндаги 248-сон қарори билан тасдиқланган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Украина Қуролли Кучларида ҳарбий хизматни ўташи тўғрисидаги низомга кўра, чет элликлар ихтиёрий равишда Украина Қуролли Кучларига шартнома асосида ҳарбий хизматни ўташлари мумкин. 

Таъкидланишича, халқаро легионга ёзилиш истагидагилар ўзлари яшаётган мамлакатдаги Украина элчихоналари билан боғланишлари керак бўлади. 

2015-йилда Олий Рада хорижликларга Украина Қуролли кучларида хизмат қилишига рухсат берувчи қонунни қабул қилган.

2016-йил июн ойида тегишли фармонни ўша пайтдаги президент Пётр Порошенко имзолаган эди.

    Бошқа янгиликлар