Лондон шаҳридаги "Уэмбли" стадионида Англия Лига Кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди.
Асосий вақт ҳамда қўшимча икки бўлимда ҳам дарвозага тўп киритилмади. Пенальтилар сериясида эса омад "Ливерпуль" томонда бўлди ҳамда улар 11:10 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Юрген Клопп шогирдлари Англия Лига Кубоги соҳибига айланди.
Англия Лига Кубоги. Финал
"Челси" - "Ливерпуль" - 0:0 (пен: 10:11)






