Бугун Ўзбекистон Республикаси билан Франция Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ахборот берди.
Франция Ўзбекистон мустақиллигини 1992 йил 3 январда тан олди, 1992 йил 1 мартда эса икки давлат ўртасида протокол имзоланиб, дипломатик муносабатлар ўрнатилган.
Дипломатик муносабатларнинг 30 йиллиги муносабати билан Париж шаҳридаги Лувр музейида “Марказий Осиё улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида” номли кўргазма ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Кўргазма доирасида Ўзбекистоннинг қадимий тарихига оид буюмлар намойиш этилади.