АсосийDunyo

“Қозоғистон ҳар қандай ёрдамга тайёр”. Тўқаев Украинадаги вазият ҳақида...

'“Қозоғистон ҳар қандай ёрдамга тайёр”. Тўқаев Украинадаги вазият ҳақида...'ning rasmi

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Нур Отан партиясининг йиғилишида Украинадаги вазият кескинлашуви ҳақида гапирди. Бу ҳақда Тенгринеwс хабар бермоқда. 

“Айтилаётган гапларнинг барчаси Украина атрофида содир бўлаётган воқеалар фонида алоҳида аҳамиятга эга. Бизнинг позициямиз давлатимиз хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашнинг муҳим заруратидан келиб чиқиши керак. 2010 йилда ЙХҲТ саммитига мезбонлик қилган давлат сифатида биз Евросиё хавфсизлигининг бўлинмаслиги принсипига таянамиз. Бу ҳақда мен 10 феврал куни Москвага ташрифим давомида маълум қилганман”, — дейди Тўқаев партиянинг навбатдан ташқари чақириғида.

Унинг таъкидлашича, бўлинмаслик ва умумий хавфсизлик тамойили ўзаро ишончга асосланган ўзаро тушунишни назарда тутади.

“Афсуски, бу содир бўлмади, Минск келишувлари қоғозда қолиб кетди ва бу Украина ҳудудида ҳарбий ҳаракатларга олиб келди. Геосиёсий вазият мисли кўрилмаган даражада ёмонлашди. Ва энди афсуски, бу тенденсиянинг қайтариб бўлмаслиги ҳақида гапириш вақти келди. Шу сабабли биз иккала мамлакатни ҳам музокаралар столида тил топишиб олиш, келишув ва шартномаларга эришишга чақириб қоламиз. Бошқа йўл йўқ. Яхши жанжалдан ёмон тинчлик афзал. Тинчликсиз ривожланиш бўлмайди. Қозоғистон, агар зарур бўлса, ҳар қандай ёрдам, жумладан, воситачилик хизматларини кўрсатишга тайёр”, — дейди Қосим-Жўмарт Тўқаев.

    Бошқа янгиликлар