АсосийDunyo

Facebook россиялик фойдаланувчиларнинг "дўстлар" рўйхатини вақтинча яширадиган бўлди

'Facebook россиялик фойдаланувчиларнинг "дўстлар" рўйхатини вақтинча яширадиган бўлди'ning rasmi

Россиялик Facebook фойдаланувчилари хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз саҳифаларини блоклаши мумкин. Бу ҳақда Meta блогида хабар берилди.

Унда айтилишича, фойдаланувчилар ўз саҳифаларини блоклагач уларнинг контенти, шарҳлари ва аватарларига фақат дўстлар кириш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, компания Instagram фойдаланувчиларига аккаунт хавфсизлиги ҳақида эслатмалар юборди.

Хусусан, улардан махфийлик созламаларини текшириш ва саҳифаларни яшириш сўралган. Кейинги қадам сифатида Meta кучли пароль ўйлаб топишни ва икки факторли аутентификацияни ўрнатишни маслаҳат беради.

    Бошқа янгиликлар