1

Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги пул ўтказмаларда кузатилаётган узилишлар юзасидан Марказий банк маълумот берди

ИҚТИСОДИЁТ 01.03.2022, 19:59
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги пул ўтказмаларда кузатилаётган узилишлар юзасидан Марказий банк маълумот берди

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги трансчегаравий пул ўтказмалари фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидагиларни маълум қилди:

Бугунги кунда мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда айрим халқаро пул ўтказмалари операторлари фаолиятида вақтинчалик узилишлар ёки тўхталишлар кузатилмоқда.

Қайд этиш лозимки, Россия Федерациясидан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга оширувчи кўплаб тизимлар йўлга қўйилган бўлиб, баъзи тизимларда узилишлар вужудга келганда уларнинг бошқа муқобилидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Халқаро пул ўтказмаларининг аҳоли учун долзарблигидан келиб чиқиб, тижорат банклари томонидан мамлакатимиз ҳудудида уларнинг узлуксиз фаолияти учун зарур чоралар кўриб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1