АсосийSiyosat

Тошкентда асосан хотин-қизларни ўқитиш учун давлат-хусусий шерикчилик асосида алоҳида университет ташкил этилади

'Тошкентда асосан хотин-қизларни ўқитиш учун давлат-хусусий шерикчилик асосида алоҳида университет ташкил этилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш дастури қабул қилиниши маълум қилинди.

Дастур доирасида пойтахтда асосан хотин-қизларни ўқитиш учун давлат-хусусий шерикчилик асосида тўқимачилик соҳасида алоҳида университет ташкил этилади. Жойларда унинг техникумлари ҳам очилади.

Шунингдек, айни пайтда аёлларимиз улуши паст бўлган аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишидаги ОТМларда хотин-қиз талабалар улуши ҳозирги 24 фоиздан 40 фоизгача етказилади.

Бунинг учун ҳар йили хотин-қизларнинг талаба бўлишига квотанинг камида 50 фоизи аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишлари учун мақсадли ажратилади.

— Таълим тизимининг барча поғоналарида ўқишга интилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаймиз ва уларга шароит яратамиз, – дея таъкидлади Президент

Янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳ, техникум ва коллежларда ўқиётган қизларга таълим контрактларини тўлаш учун, илк маротаба, 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади.

«Бу имконият ҳали бизнинг тарихимизда умуман бўлмаган», — деди давлатимиз раҳбари.

    Бошқа янгиликлар