Америка қўшма штатлари президенти Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. Бу ҳақда "Знак" хабар берди.
Қуйида АҚШ раҳбарининг Конгрессга қилган мурожаатидаги асосий маълумотлар:
- ️Путин жуда катта хато қилди. У Украинага кириши мумкин ва дунё остин-устун бўлади деб ўйлаган. Бунинг ўрнига ҳеч қачон кутмаган ва тасаввур қилмаган куч деворига дуч келди — Украина халқи билан юзлашди;
- ️АҚШ ҳаво ҳудудини Россия авиакомпаниялари учун ёпади;
- ️АҚШ қўшинлари Украинадаги Россия кучлари билан тўқнашувда иштирок этмайди ва қатнашмайди;
- ️АҚШ Европага қўшимча қўшинларини Украинада жанг қилиш учун эмас, балки НАТОни ҳимоя қилиш учун киритмоқда;
- ️Россия фонд бозори АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг санкциялари натижасида капиталлашувининг 40 фоизини йўқотди;
- ️АҚШ санкциялари фақат Россия иқтисодиётига таъсир қилади, штатлар америкаликларни улардан ҳимоя қилиш учун барча воситаларни ишга солмоқда;
- ️АҚШ Украина атрофидаги вазиятда Европа ва бутун Ғарбнинг бирлигини кўради;
- ️АҚШ Адлия вазирлиги "Россия олигархларининг жиноятларини тергов қилиш" учун махсус ишчи гуруҳ тузади;
- ️АҚШ ва иттифоқчилари Украинага ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар ёрдам учун 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратади.






