АсосийDunyo

Киевнинг қамал қилиниши эвакуация ишларига қандай таъсир кўрсатди? Расмий вакил жавоб берди

'Киевнинг қамал қилиниши эвакуация ишларига қандай таъсир кўрсатди? Расмий вакил жавоб берди'ning rasmi

Айни пайтда Киев шаҳри бутунлай қамал қилингани айтилмоқда. Бу эвакуация ишига қандай таъсир кўрсатади? Ушбу масалага Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вауили Юсуп Кабулжанов ойдинлик киритди.

Унга кўра, Киевда ва айниқса, унинг чекка ҳудудларидаги мураккаб вазиятга қарамай фуқароларимизни вокзалга етказиш ишлари давом этмоқда. Киевдан ғарбий йўналишдаги поезд қатновлари ҳам тўхтатилмаган.

Шунингдек, Киев шаҳридан Варшава шаҳрига поездлар қатнови йўлга қўйилгани тўғрисида маълумот тарқалди. Ўзбекистон фуқаролари Полшага ушбу поездларда боришлари мумкинми?

Юсуп Кабулжановнинг маълум қилишича, айни пайтда Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси томонидан фуқароларимизни Лвов шаҳридан “Краковетс” назорат- ўтказиш пунктигача етказиш ташкил этилмоқда.

Элчихонамиз мувофиқлаштирувида Украина пойтахтида ўз автомашиналарига эга кўнгиллиларнинг мобил гуруҳи Киевнинг турли туманлари ва шаҳар атрофидан аёллар, болалар ва қарияларни Киев темир йўл вокзалига етказиб қўйиш ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар