Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсуми бошланди.
Хусусан, Тошкент ва Фарғонада илк тур беллашувлари бўлиб ўтди.
Чемпионат дебютанти "Олимпик" пойхатда "Сурхон" билан баҳслашди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.
"Нефтчи" эса дербида "Қўқон-1912"ни 1:0 ҳисобида енгди. Ягона гол Шаҳзодбек Убайдуллаев томонидан 89-дақиқада киритилди.
Суперлига, 1-тур
"Олимпик" - "Сурхон" - 0:0
"Нефтчи" - "Қўқон-1912" - 1:0
Гол: Шаҳзодбек Убайдуллаев (89)






