Чоршанба, 2 март куни биржадаги савдолар чоғида Европада газ нархи 2021 йил декабр ойи охирида қайд этилган тарихий рекордни янгилади. Бу ҳақда ICE Лондон биржасига таянган ҳолда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 1000 куб метр учун деярли 2230 долларгача кўтарилди. Хабарларга кўра, газ нархи 59,4 фоизга ошган.
2 март куни биржада газ нархи доимий равишда 1000 куб метр учун 1500, 1600, 1700, 1800, 1900, 2000 ва 2100 доллардан ошган.
Газ учун биржа котировкаларининг ўсиши АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, шунингдек, бошқа давлатларнинг Россия Президенти Владимир Путиндан сўнг бир қатор россиялик юридик ва жисмоний шахсларга қарши санкциялар қўллашини эълон қилгани фонида кузатилмоқда.






