Қаршининг "Насаф" клуби ўз сафига Босниялик ҳужумчини қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, трансфер ойнасининг якунланишига саноқли дақиқалар қолганида "Насаф" Семир Смажлагиćни рўйхатдан ўтказганди. Футболчи Ўзбекистонга етиб келиб, тиббий кўрикдан ўтди.
Тўлиқ исми: Семир Смажлагиć
Туғилган йили:18.09.1998.
Фуқаролиги: Босниа ва Ҳерзеговина
Амплуа: Ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари: “Сараево”, “Горитса”, “Младост Какан”, “Слобода Тузла”, “Астана”, “Қизил Жар”






