1

2026 йилда Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия ҳажми 11 минг МВтга етказилади — Энергетика вазирлиги

ИҚТИСОДИЁТ 03.03.2022, 14:39
2026 йилда Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия ҳажми 11 минг МВтга етказилади — Энергетика вазирлиги

2026 йилга бориб Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станциялари ҳажми 8 000 МВтга, гидроэлектр станциялари ҳажми эса 2 920 МВтга (жами 10 920 МВт) етказилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Бунинг натижасида, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 25 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари (“яшил” энергетика) улушини ташкил қилади.

Ушбу амалга оширилган ишлар натижасида йилига қарийб 3 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади. Ушбу ҳажмдаги тежалган газ билан 1 млн хонадонни 1 йил давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.

Ёки, ушбу ҳажмдаги тежалган табиий газ билан қўшимча равишда 15 млрд кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши мумкин. 15 млрд кВт.соат ҳажмдаги электр энергияси Ўзбекистон аҳолисининг қарийб (98%) 1 йиллик истеъмолини ташкил қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1