1

Чинозлик аёл туман прокуратураси олдида ўзига қўшиб 3 фарзандини ёқиб юборди

ЖАМИЯТ 03.03.2022, 16:31
Чинозлик аёл туман прокуратураси олдида ўзига қўшиб 3 фарзандини ёқиб юборди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, Чиноз тумани прокуратураси олдида ўзини ёқмоқчи бўлган аёл масаласи ўрганилган.

Таъкидланишича, суд қарорига асосан С.Ходжановдан фуқаро Г.Ходжановага алимент ундириш белгиланган.

Қарздор 2022 йил 1 февралга қадар ҳар ойда 550.000 сўмдан алимент пулларини тўлаб келган. 

Шунингдек, Каттатепалик МФЙ, Файзли кўчаси, 16-уйга киритиб қўйилган.

Бироқ шу йилнинг 25 февраль куни Г. Ходжанова прокуратура биноси олдига 3 нафар болалари билан келиб, ижро ҳаракатлари олиб борилмаганини айтиб, ўзини ва болаларини “бензин” билан ёқмоқчи бўлган. Сўнг бензинни ўзи ва фарзандлари атрофига сепиб, ёқиб юборган.

Бироқ ходимларнинг ҳаракати билан ёнғин бартараф этилиб, ҳеч ким зарар кўрмаган.

Ҳолат юзасидан масъул идора томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, фуқаро киритиб қўйилган хонадонда яшовчи оила ўрганилган.

Ҳозирда мутахассислар томонидан Г. Ходжанованинг руҳий ҳолати ўрганилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1