Ҳайдовчи ишчиларни ташиб келган ва автобус эшигини очиқ, калитини эса ичида қолдирган ҳолда уларнинг олдига кетган.
Ҳайдовчи автобусни бегона шахс бошқариб кетаётганини кўриб, дарҳол "102" рақамига хабар берган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспекторлари автобусни Музработ тумани ҳудудида тўсиб тўхтатган.
Тергов ва суд жараёнида З.К. ўша куни кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилгани сабабли воқеани эслай олмаслигини айтган. У автобусни олиб қочиш жараёнида транспорт воситасини қарама-қарши йўналишда ҳам бошқарган.
З.К. қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, суддан енгиллик сўраган.
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди ҳукми билан З.К. Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида назарда тутилган транспорт воситасини олиб қочиш жиноятини содир этганликда айбли деб топилган.
Унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Эркак суд залининг ўзида қамоққа олинган.






