Америка Қўшма Штатлари Молия вазирлиги россиялик бизнесмен Алишер Усмонов иштирокидаги компанияларни санкциялардан озод қилувчи бош лицензия берди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.
Хабарда айтилишича, вазирликнинг Хорижий активларни назорат қилиш идораси Усмоновга бевосита ёки билвосита 50 фоиз ва ундан кўпроқ тегишли бўлган компанияларнинг барча транзакцияларига рухсат беради.
Таъкидланишича, аввалроқ Вашингтон йирик россиялик тадбиркорларга қарши санкциялар қўлланилишини маълум қилган. Санкция рўйхатига тадбиркорлар Борис ва Аркадий Ротенберг, Алишер Усмонов, Евгений Пригожинлар киритилган. Шунингдек, «Ростек» раҳбари Сергей Чемезов, «Транснефт» раҳбари Николай Токарев, Россиянинг «ВEБ.РФ» давлат тараққиёт корпорацияси раисига нисбатан санкциялар жорий этилгани ҳақида ҳам хабар берилган.
Вашингтоннинг санкциялар рўйхатига Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам киритилган. Россия қўшинларининг Украинани демилитаризация ва деназиялаштириш бўйича махсус операцияси фонида, санкция рўйхатидан россиялик тадбиркорларнинг оила аъзолари ва улар билан бошқа йўл билан алоқадор шахслар ҳам жой олган.






