Молдова Ҳукумати ЕИга аъзо бўлиш учун ариза топширади. Бу ҳақда Euronews хабар тарқатмоқда.
Бу ҳақда Республика Президенти Майя Санду маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатнинг асосий мақсади ва ўз келажагини ЕИнинг бир қисми сифатида кўрадиган фуқароларнинг танловидир. Бир кун аввал Ташқи ишлар ва Европа интеграцияси вазири Николай Попеску мамлакат раҳбарияти НАТОга қўшилиш масаласини кўриб чиқмаётганини маълум қилган эди.
Бир неча кун аввал Грузия бош вазири Ираклий Гарибошвили ҳам мамлакатга Европа Иттифоқига кириш учун номзод мақомини бериш ҳақидаги аризани имзолади. Унинг таъкидлашича, бу Грузиянинг Европа интеграцияси йўлидаги яна бир муҳим босқич бўлади. Ҳокимият қарорини мухолифат партиялари вакиллари қўллаб-қувватлади. Улар европалик ҳамкорлар билан янада самарали музокаралар олиб бориш учун қўшма ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилмоқдалар.






