АсосийDunyo

Покистондаги масжидда портлаш юз берди. Қурбонлар бор

'Покистондаги масжидда портлаш юз берди. Қурбонлар бор'ning rasmi

Покистонда 4 март куни жума намози пайтида масжидда кучли портлаш оқибатида камида 56 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Dawn агентлиги. 

Қайд этилишича, портлаш Покистон шимоли-ғарбидаги Пешовар шаҳридаги масжидда юз берган. Шунингдек, 194 киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. 

Манбада айтилишича, жароҳатланганларнинг аксарияти оғир аҳволда. Ҳужум худкуш-террорчи томонидан содир этилгани айтилмоқда. Масжидга икки худкуш ҳужум қилган. Аввалига улар жума намозини ўқиш учун масжидга киришга ҳаракат қилишган, бироқ масжид атрофида турган полициячилар бўлгани учун жиноятчилар уларга қарата ўқ узган. 

    Бошқа янгиликлар