Россия ҳукумати қатор давлатлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортига қўйилган чекловларни олиб ташлади. Хусусан, Ўзбекистондан қалампир ва помидор импортига тўлиқ рухсат этилади.
2022 йил 5 мартдан бошлаб Росселхознадзор илгари киритилган чекловларни бекор қилади ва ишлаб чиқариш корхоналарига қўйилган чекловларни ҳисобга олмаган ҳолда тўққиз мамлакатдан Россияга сабзавот маҳсулотларини импорт қилишни тиклайди. Импорт қилишга рухсат берилган мамлакатлар қуйидагилар:
- - Арманистон Республикасидан помидор;
- - Озарбайжон Республикасидан помидор;
- - Беларус Республикасидан помидор ва қалампир;
- - Қозоғистон Республикасидан помидор ва қалампир;
- - Миср Араб Республикасидан картошка;
- - Қирғизистон Республикасидан помидор ва қалампир;
- - Туркия Республикасидан помидор, қалампир, қовоқ ва бақлажон;
- - Туркманистондан помидор ва қалампир;
- - Ўзбекистон Республикасидан помидор ва қалампир.






