Америка Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, пайшанба куни эрталаб дунёда COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 443 777 392 нафарга етди. Бу ҳақда Worldometer хабар бермоқда.
Пандемия бошланганидан буён 5 989 857 киши вафот этган.
Касалланганлар ва вафот этганлар сони бўйича етакчиликни Америка Қўшма Штатлар эгаллаб турибди, у ерда СOVID-19 билан касалланганлар сони 79 250 509 нафар, вафот этганлар сони 958 144 нафарни ташкил қилди.
Ҳиндистон касалланганлар сони бўйича иккинчи ўринда туради, жами ҳолатлар сони 42 957 477 га етди ва вирус инфекцияси оқибатларидан вафот этганлар сони 514 878 ни ташкил қилади.
Учинчи ўринда Бразилия жойлашган бўлиб, у ерда 28 978 052 киши касалланган, улардан 651 522 киши вафот этган.






