АсосийDunyo

Украинага қарши ҳужум бошлаш қийин бўлган – Путин

'Украинага қарши ҳужум бошлаш қийин бўлган – Путин'ning rasmi

Владимир Путин Россиянинг Украинага қарши уруши ҳақида бир қатор баёнотлар берди.  Zamon.uz сайти Россия Президентидан навбатдаги баёнотидан иҳтибослар келтирди.
 

– У Украинага қарши уруш бошлаш қарорни қабул қилиш “қийин” бўлган;


– Украина Совет давридан бери ядро ва ракета бўйича ваколатларга эга;


– Россия Украинадаги вазиятни “тинч йўл билан” ҳал қилишга уринган;


– Донбассга “рус тилида гаплашиш ва ўзига хос тарзда яшаш” учун рухсат бериш керак эди;


– Украинага қарши урушда ҳалок бўлаётган рус аскарлари “келажагимиз учун курашмоқда”;


– Агар Украина ҳукумати ўзлари қилаётган ишда давом этса, бу “Украина давлатчилигининг келажаги”ни шубҳа остига қўяди;


– Украинанинг нейтрал мақоми НАТОга кирмаслиги учун керак;


– Фақат Донбассга қўшин жўнатиш мумкин эди, аммо Киев Ғарб давлатларидан “чексиз ёрдам олади”;


– Украина ҳарбий инфратузилмасини йўқ қилиш бўйича ишлар деярли якунланди;


– Украина узра парвозларни тақиқловчи ҳудуд яратишга уриниш ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш сифатида баҳоланади;


– Украинада ҳукумат таркибида “неонацистлар” бор;


– Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг баёнотидан кейин Россия Федерацияси ядро кучлари махсус режимга ўтказилди;


– Биз Россия Федерацияси ҳудудида ҳеч қандай махсус қоида жорий этишни режалаштирмаяпмиз;


– Ҳарбий ҳолат қонунга мувофиқ, ташқи тажовуз содир бўлган тақдирда жорий этилади;


Шунингдек, Путиннинг айтишича, операцияда фақат профессионал ҳарбийлар қатнашади, ҳарбий хизматга чақирилувчилар йўқ.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Херсон аҳолиси рус ҳарбийларини шаҳардан ҳайдаб чиқарган эди. Минглаб Херсон аҳолисининг митинги рус босқинчиларини шаҳарни тарк этишга мажбур қилди.

    Бошқа янгиликлар