Чехия пойтахти Прага шаҳрида дзюдо бўйича Европа Очиқ чемпионати ўз якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Унда +100 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик дзюдочимиз Ўткирбек Тўрабоев мусобақа ғолибига айланди. У олтин медал учун кечган учрашувда германиялик дзюдочи Лоссени Конени иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратди.






