АсосийDunyo

АҚШда юз берган торнадо оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

'АҚШда юз берган торнадо оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

5 март, шанба куни АҚШнинг Огайо штатида содир бўлган торнадо олти кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Associated Press маълум қилди

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлардан 4таси катта ёшда, 2таси болалар экани айтилмоқда. 

Мадисон округи Фавқулодда вазиятлар бошқармаси агентлиги таъкидлашича,  яна тўрт киши жароҳатланган.

Табиий офатдан 25 дан 30 тагача уй, электр тармоқлари, дарахтлар жиддий зарар кўрган, деб ёзади агентлик.

    Бошқа янгиликлар