АсосийDunyo

Ҳиндистондаги теракт оқибатида 20 киши жароҳатланди

'Ҳиндистондаги теракт оқибатида 20 киши жароҳатланди'ning rasmi

Жамму ва Кашмир иттифоқдош ҳудуди пойтахти Сринагар шаҳрида 6 март, якшанба куни теракт содир бўлди. Бу ҳақда  NDTV телеканали хабар бермоқда

Қайд этилишича, содир бўлган теракт оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди. 

Гувоҳларнинг маълум қилишича, номаълум террорчилар гавжум бозорда полиция ва ҳарбийлар гуруҳига граната улоқтирган. Жароҳатланганлар шифохонага етказилган.

“71 ёшли эркак ҳалок бўлди, яна бир ёш аёлнинг аҳволи оғир”, — дея полиция ходими Ракеш Балвал сўзларидан иқтибос келтирмоқда телеканал. Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

    Бошқа янгиликлар