АсосийDunyo

"НАТО мамлакатлари Украинага махсус самолётлар юбориш учун "яшил чироқ" ёқди" - Блинкен

'"НАТО мамлакатлари Украинага махсус самолётлар юбориш учун "яшил чироқ" ёқди" - Блинкен'ning rasmi

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг таъкидлашича, НАТО аъзолари томонидан Украинага самолётлар юбориш учун "яшил чироқ" ёқилган. Чунки АҚШ ва унинг иттифоқчилари Украинани Россия босқинидан ҳимоя қилишда ёрдам беришда давом этмоқда, дея қайд этилади. Бу ҳақда кеча, 6 март куни CBS New хабар берган.

"АҚШ Президент Зеленский Конгресс аъзоларига шанба куни Зоом қўнғироғи пайтида қирувчи самолётлар беришни  илтимос қилганидан бир кун ўтиб, АҚШ НАТО мамлакатларига Украинага қиривчи юборишга рухсат берди",- деб ёзади Блинкен.

Блинкеннинг айтишича, ҳозирда Польша билан Украинани махсус самолётлар билан таъминлаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирда Польшанинг мудофаа қобилиятини тўлдириш йўллари устида ишланмоқда, бироқ бу қарор бир қанча саволларни туғдираёгани айтилади, жумладан, самолётлар Полшадан Украинага қандай кўчирилиши мумкинлиги масаласи кўндаланг ташланган.

    Бошқа янгиликлар