Эроннинг Киш оролида ампутантлар ўртасида Осиё кубоги ва жаҳон чемпионатининг Ғарбий Осиё минтақаси саралаш беллашувлари давом этмоқда.
Бугун, 7 март куни Ўзбекистон ампутантлар миллий жамоаси 2-тур доирасида фаластинлик футболчиларга қарши майдонга тушиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Осиё кубоги ва ЖЧ саралаши.
Ўзбекистон – Фаластин – 5:0
Маълумот учун, вакилларимизнинг кейинги учрашуви эртага, 8 март куни Ироққа қарши бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ампутантлар жамоаси илк турда Ҳиндистон устидан 23:0 ҳисобида зафар қучган эди.






