Февралm ойи охиридан бери икки миллиондан ортиқ одам Украинани тарк этди. Бу ҳақда БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари Филиппо Гранди маълум қилди.
“Украинадан келган қочқинлар сони икки миллионга етди. Икки миллион!” деб ёзган Гранди.
Аввалроқ БМТнинг Қочқинлар бўйича бошқармаси Украинадан келган қочқинларнинг аксарияти Польша билан чегарани кесиб ўтгани, қолганлари Венгрия, Молдова, Словакия ва бошқа Европа давлатларига кетгани ҳақида хабар берган эди.






