Америка Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, пайшанба куни эрталаб дунёда COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 447 892 494 нафарга етди. Бу ҳақда Worldometer хабар бермоқда.
Пандемия бошланганидан буён 6 007 324 киши вафот этган.
Касалланганлар ва вафот этганлар сони бўйича етакчиликни Америка Қўшма Штатлар эгаллаб турибди, у ерда СOVID-19 билан касалланганлар сони 79 339 202 нафар, вафот этганлар сони 960 311 нафарни ташкил қилди.
Ҳиндистон касалланганлар сони бўйича иккинчи ўринда туради, жами ҳолатлар сони 42 971 308 га етди ва вирус инфекцияси оқибатларидан вафот этганлар сони 515 210 ни ташкил қилади.
Учинчи ўринда Бразилия жойлашган бўлиб, у ерда 29 077 831 киши касалланган, улардан 652 648 киши вафот этган.






