АсосийDunyo

Байден Россиядан нефть, газ ва энергия импортини тақиқлади

'Байден Россиядан нефть, газ ва энергия импортини тақиқлади'ning rasmi

Америка Қўшма Штатлари Россиядан энергия сотиб олишни тўхтатади. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден маълум қилди

"Бугун мен Қўшма Штатлар Россия иқтисодиётининг асосий тармоқларини нишонга олаётганини эълон қиламан: биз Россия нефти, гази ва энергетикасининг барча импортини тақиқлаймиз. Бу Россия нефти энди Америка портларида қабул қилинмайди, деган маънони англатади", деди у журналистларга. .

“Ушбу чора Конгрессда икки партия вакиллари ва бутун Америка халқи томонидан катта қўллаб-қувватланди”, деди у.

Шу билан бирга, АҚШ президенти бу қарор америкалик истеъмолчиларга таъсир қилмаслигини маълум қилди. 

    Бошқа янгиликлар