Украинада тинч аҳолини эвакуация қилиш чоршанба куни олтита гуманитар йўлак бўйлаб амалга оширилади. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири ўринбосари – Назорат қилинмаган ҳудудларни реинтеграция қилиш вазири Ирина Верешук маълумотига таяниб Қалампир маълум қилди.
“Ҳарбийлар бугун соат 09:00 дан 21:00 гача ўт очишни тўхтатишга рози”, дея маълум қилди Ирина Верешук бугун, 9 март куни бўлиб ўтган брифингда.
Унинг сўзларига кўра, эвакуация учун ўт очишни тўхтатиш тартиби қуйидаги йўналишларда жорий этилмоқда:
• Энергодар — Запорожье;
• Суми — Полтава;
• Мариупол — Запорожье,;
• Волноваха — Покровск;
• Изюм — Лозовая.
Шунингдек, Киев вилоятининг Ворзел, Буча, Бородянка, Ирпен, Гостомель аҳоли пунктларидан Киев йўналишида.






