Ўзбекистон делегацияси Францияда таълим туризми йўналишида ҳамкорлик учрашувларини ўтказмоқда (фото)

МАДАНИЯТ 09.03.2022, 21:24
Ўзбекистон делегацияси Францияда таълим туризми йўналишида ҳамкорлик учрашувларини ўтказмоқда (фото)

Бухоро вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳамда Бухоро Туризм ва маданий мерос техникуми мутасаддилари айни дам Францияда ташриф билан бўлиб туришибди. 

Франциядаги Руан Нормандия университетининг Эврё шаҳридаги кампусида делегациямиз аъзоларининг Университет раҳбарияти билан учрашуви, музокара ва  тақдимотлари бўлиб ўтди.

Эврё шаҳрида Руан Нормандия университетининг Туризм ва меҳмонхона хўжалиги факультети жойлашган. Маълумки мазкур олий ўқув юрти ва Бухоро Туризм ва маданий мерос техникуми ўртасида ҳамкорлик алоқалари мавжуд.

Ташриф аввалида Университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар билан учрашув ташкил қилинган бўлиб, унда Бухоро вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси мутасаддилари томонидан тақдимот ўтказилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1