АсосийSport

Бокс. 9 нафар боксчи аёлларимиз финал баҳсларига йўлланма олди

'Бокс. 9 нафар боксчи аёлларимиз финал баҳсларига йўлланма олди'ning rasmi

Иорданияда ўтаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида навбатдаги кун ортда қолди. Унда қизлар ўртасида финалчилар номи аниқлаб олинди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси маълум қилди.

Финалга йўл олганлар:

-48 кг: Саидахон Раҳмонова

-50 кг: Робияхон Бахтиёрова

-52 кг: Мунаввар Фозилова

-54 кг: Раъно Муратбаева

-60 кг: Мухлиса Тоҳирова

-63 кг: Ситора Баҳодирова

-70 кг: Азиза Зокирова

-81 кг: Олтиной Сотимбоева

+81 кг: Саҳобат Ҳусанова

Бронза медали соҳиблари:

-57 кг: Руҳшона Ўктамова

-66 кг: Феруза Алижонова

    Бошқа янгиликлар