АҚШ ҳарбийлари Украинага юборилмайди, ҳеч ким Россия билан қуролли тўқнашувни хоҳламаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Риа Новости хабар бермоқда.
"Президент АҚШ ҳарбийлари Украинада жанг қилмаслигини жуда аниқ айтди, бунга Украина осмони ҳам киради. Бу ёндашувда ҳеч нарса ўзгармади, ҳеч ким Россия билан қуролли тўқнашувни қидирмаяпти", - деди Пентагоннинг юқори мартабали расмийси брифингда.






