Европа Чемпионлар Лигасида 1/8 финалнинг жавоб баҳслари давом этмоқда.
Мадриднинг "Реал" жамоаси ўз майдонида "ПСЖ" клубини қабул қилди. Қизиқарли кечган баҳсда "қироллик" клуби 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўлланма олди.
"Манчестер Сити" эса уйда "Спортинг" билан ўйнади ва 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. "Шаҳарликлар" дастлабки баҳсда 5:0 ҳисобида муваффақият қозонганди.
ЕЧЛ. 1/8 финал.
Реал — ПСЖ 3:1
Голлар: Бензема (61, 76, 78) — Мбаппе (39).
Манчестер Сити — Спортинг 0:0






