Жанубий Кореядаги президентлик сайловларида асосий мухолиф “Халқ кучи” партиясидан номзод Юн Сок Ёль ғалаба қозонди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Юн Сок Ёль мамлакат президенти сайловида 48,59 фоиз овоз тўплаган. Унинг асосий рақиби Ли Жэ Мён 47,8% овоз тўплаган.
Юн Сок Ёль партия штаб-квартирасига боришдан олдин ўз тарафдорларига миннатдорчилик билдирди. У президент лавозимида Мун Чже Иннинг ўрнини эгаллайди.






