IELTS инглиз тилини билиш даражасини баҳолаш халқаро тизими Россиядаги барча имтиҳонларни бекор қилади, деб ёзади "Коммерсант".
Газетанинг ёзишича, тест топширишни режалаштирган россияликлар "ташқи сиёсий вазиятнинг кескинлашуви туфайли" имтиҳонлар бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирилган.
"Ташқи сиёсий вазиятнинг кескинлашуви натижасида Россия Федерациясида IELTS имтиҳонлари эгалари – British Council & Cambridge Assessment Энглиш қарори билан барча ИEЛТС имтиҳонлари сессиялари тўхтатилди”, дейилади IELTS мактубида.
Нашрнинг ёзишича, тест синовлари ташкилотчилари имтиҳон учун тўланган маблағни унга тайёргарлик курсларига ўтказишни таклиф қилмоқда. Акс ҳолда, пул ақтинчалик музлатилиши айтилади.






