АсосийDunyo

Саудия Арабистони Подшоҳлигига сафар қилаётган зиёратчилар учун ПЗР тест маълумотини тақдим этиш тартиби бекор қилинди

'Саудия Арабистони Подшоҳлигига сафар қилаётган зиёратчилар учун ПЗР тест маълумотини тақдим этиш тартиби бекор қилинди'ning rasmi

 

 Саудия Арабистони Подшоҳлиги Авиация Бошқармаси “GACA” Подшоҳликка келувчи йўловчилар учун “Covid-19” билан боғлиқ баъзи чекловларга ўзгартириш киритди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар бермоқда.

 Эндиликда, Коронавирус мавжуд эмаслиги ҳақидаги манфий натижага эга бўлган QR-кодли ПЗР тест маълумотини САПга киришда тақдим этиш тартиби бекор қилинмоқда.

“Умра-2022” мавсумида Саудия Арабистони Подшоҳлигига сафар қилаётган зиёратчилар учун сафардан олдин олинадиган ПЗР тест маълумотини тақдим этиш тартиби бекор қилинганини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, Умра дастурида сафар қилувчи зиёратчилар коронавирусга қарши қуйидаги вакциналардан бири билан эмланган бўлиши талаб этилади:

  •  Pfizer/BioNTech;
  •  Oxford-AstraZeneca;
  •  Moderna;
  •  Johnson & Johnson;

    Бошқа янгиликлар