АсосийСПОРТ

Ўзбекистонлик таэквондочи қизлар халқаро мусобақада учта олтин медалга эга бўлишди

Бугун Эронда таеквондо WТ бўйича навбатдаги турнир – Осиё таеквондо федерацияси президенти...

'Ўзбекистонлик таэквондочи қизлар халқаро мусобақада учта олтин медалга эга бўлишди'ning rasmi

Бугун Эронда таеквондо WТ бўйича навбатдаги турнир – Осиё таеквондо федерацияси президенти кубоги мусобақасига старт берилди. Бу ҳақда Спорт ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, мазкур мусобақанинг илк кунида 3 нафар таеквондочимиз совриндор бўлди.

Жумладан, қизлар ўртасида -53 кг вазн тоифасида даянга чиққан Чарос Қаюмова ярим финалга қадар етиб борди ва бронза медалини қўлга киритди.

-62 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Феруза Содиқова ҳам ярим финалда эронлик Сеедех Наргисдан 6:5 ҳисобида мағлубиятга учради ва у ҳам бронза медали билан кифояланди.

Худди шу вазн тоифасидаги иккинчи таеквондочимиз Озода Собиржонова эса ярим финалда эронлик рақиби Косар Асацехга 22:24 ҳисобда имкониятни бой берди ва бронза медалига эга чиқди.

    Бошқа янгиликлар