Америка Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, пайшанба куни эрталаб дунёда COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 451 611 588 нафарга етди. Бу ҳақда Worldometer хабар бермоқда.
Пандемия бошланганидан буён 6 022 199 киши вафот этган.
Касалланганлар ва вафот этганлар сони бўйича етакчиликни Америка Қўшма Штатлар эгаллаб турибди, у ерда СOVID-19 билан касалланганлар сони 79 406 602 нафар, вафот этганлар сони 963 819 нафарни ташкил қилди.
Ҳиндистон касалланганлар сони бўйича иккинчи ўринда туради, жами ҳолатлар сони 42 980 067 га етди ва вирус инфекцияси оқибатларидан вафот этганлар сони 515 459 ни ташкил қилади.
Учинчи ўринда Бразилия жойлашган бўлиб, у ерда 29 198101 киши касалланган, улардан 653 767 киши вафот этган.






