Мўйноқдаги кемалар қабристонида “Стихия” фестивали ўтказилади

МАДАНИЯТ 11.03.2022, 17:09
Мўйноқдаги кемалар қабристонида “Стихия” фестивали ўтказилади

2022-йил 6-8 май кунлари Мўйноқдаги кемалар қабристонида “Стихия” электрон мусиқа, санъат ва фан фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.

 Лойиҳа 2017-йилда Мўйноқ шаҳрида Орол денгизининг экологик ҳалокатидан хабардорликни ошириш ва минтақанинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек, Ўзбекистонда яшовчи халқларни бутун дунёга танитиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Бугунги кунда Орол фожеаси бутун Марказий Осиё минтақасидаги энг кескин экологик муаммо бўлиб қолмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида жаҳон ҳамжамиятини ушбу табиий офатга эътибор қаратишга ва бу борада саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирган эди.

Бугунги кунда “Стихия” бутун дунёдан мусиқачилар, “DJ”лар, продюсерлар, рассомлар ва олимлар иштирокидаги бир нечта лойиҳаларнинг аралашмасига айланди. Уларнинг барчасини ер юзидаги ўзига хос масканда диққатга сазовор жой яратиш мақсади бирлаштиради.

Бу йилги фестивал учун учта алоҳида-алоҳида саҳна яратилади: электрон, прогрессив ва этник. Унда Ўзбекистон, Туркия, Россия, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Нидерландия, Украина, Франция, Швеция ва Япониядан 30 га яқин машҳур “DJ”лар иштирок этиши кутилмоқда.

Фестивал ўзида “Стихия Ген лойиҳалари”, “Форум СтихияN+11”, “6 миллиард дарахт” ва турли ижтимоий ташаббусларни қамраб олади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1