Бугун Самарқанд шаҳрида самбо бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳсларига старт берилди.
Мусобақада республикамизнинг турли ҳудудларидан 260 нафарга яқин ёш самбочи совринли ўринлар учун кураш олиб боришмоқда. Баҳслар ўғил болалар ва қизлар ўртасида 14та (ўғил болалар 7та, қизлар 7та) вазн тоифасида ташкил этилган.
18 мартга қадар давом этадиган беллашувларда мураббийлар терма жамоамиз учун муносиб номзодларни синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлишади.
Ёшлар ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилиши муносабати билан, Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд шаҳрида бўлиб турибди.
Бугун ассоциация мутасаддилари мусобақа ўтказилаётган яккакурашлар бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби Самарқанд вилояти бўлимида бўлишди. Раҳбарият томонидан ташкилий масалалар бўйича зарур топшириқлар ва вазифалар белгилаб берилди.
Ўша жойнинг ўзида самбо тўгараги спортчилари билан учрашув ҳам ташкил этилди. У ердаги шароитлар кўздан кечирилди. Алишер Алимов ёш спортчилар билан учрашиб, уларнинг фаолияти билан қизиқди, керакли тавсияларини берди.






