Япониянинг шимоли-шарқида 7,3 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат бош метеорология бошқармаси маълумоти асосида Gazeta.ru хабар бермоқда.
Япония метеорология агентлигининг маълум қилишича, зилзила ўчоғи 60 км чуқурликда бўлган. Фавқулодда огоҳлантириш тизими ишга туширилди.
Япониянинг икки префектураси - Мияги ва Фукусимада цунами хавфи эълон қилинди, унинг баландлиги бир метрга яқин бўлиши мумкин.
Токиода ҳам кучли тўлқинли силкинишлар сезилди. Аҳоли бошпана топишга чақирилди.
Ҳозирча қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.






