Келаси ойда "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич учрашувларида майдонга тушади. Уларнинг қачондан ўйинларини ўтказиши маълум бўлди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, "Пахтакор" гуруҳидаги илк учрашувини 7 апрель куни ўтказса, "Насаф" бир кун ўтиб, илк баҳсида майдонга тушади.

"Пахтакор" дастлабки турда Эроннинг "Сепахон" жамоасига қарши майдонга тушади. "Насаф" эса Қатарнинг "Ал Садд" жамоасига қарши ўзаро баҳс юритади.

Ҳар икки жамоа ҳам гуруҳ босқич ўйинларини Саудия Арабистонида ўтказади.





