1

Ўзбекистонда шакар нархи кескин кўтарилмоқда. Антимонополия қўмитаси тезкор баёнот билан чиқди

ИҚТИСОДИЁТ 17.03.2022, 19:52
Ўзбекистонда шакар нархи кескин кўтарилмоқда. Антимонополия қўмитаси тезкор баёнот билан чиқди

Бугунги кунда ички бозорлардаги шакар маҳсулоти нархининг асоссиз кескин ошиши кузатилмоқда. Ҳолат юзасидан Антимонополия қўмитаси мурожаат билан чиқди.

Унга кўра, Россия ва Украина давлатлари томонидан шакар экспорти тўхтатилганлигининг Ўзбекистонга ҳеч қандай таъсири йўқ.

Бу икки давлатнинг ички бозордаги улуши бор-йўғи 2% ни ташкил этади. Бугунги кунда маҳаллий шакар заводлари шакар хомашёсини жахон биржа котировкаларига нисбатан арзон нархларда Бразилия давлатидан харид қилишмоқда.

Ўзбекистонда иккита – «Хоразм шакар» ва «Ангрен шакар» масъулияти чекланган жамиятларида жорий йил 15 март ҳолатига 260 минг тн шакар маҳсулоти ресурслари мавжуд. Шундан, омборда 40 минг тн тайёр шакар ва 32 минг тн хомашё, июнь ойига қадар 178 минг тн хомашё етказиб берилади. Шундай бўлса ҳам қўшимча қулайликлар яратиш, шунингдек, ички бозорни шакар маҳсулоти билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан биржа савдоларига кунлик қўйиладиган ҳажм ўртача 30 фоизга оширилмоқда. 

Бундан ташқари республика аҳолисига шакар маҳсулоти етарли миқдорда ва мақбул нархларда етказиб бериш мақсадида  Ҳукумат томонидан зарур чоралар кўрилмоқда ҳамда барча ҳудудлардаги бозорларда “Элга хизмат” расталарида мақбул нархда шакар сотиш топшириқлари берилмоқда. Шакарга бўлган нарх асоссиз оширилиши натижасида ваҳимага берилмаслигингизни сўраймиз.

Ҳурматли Тадбиркорлар!

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Сиздан шакарга бўлган нарх-навони асоссиз оширмаслигингизни ва истеъмолчиларга ноқулайлик туғдирмаслигингизни  сўраб қолади. Асоссиз оширилган нарх-наво бўйича Қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш мумкинлиги юзасидан огоҳлантирамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1