Франция яқин кунларда Украинага 300 миллион евро миқдорида молиявий ёрдам жўнатмоқчи. Бу ҳақда мамлакат ТИВ раҳбарига таянган ҳолда ТАСС хабар бермоқда.
"Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан республика президенти Эммануел Макрон эълон қилганидек, яқин кунларда [Украинага] 300 миллион евро миқдорида молиявий ёрдам юборилишини тасдиқлади”, — деди ТИВ вакили.
Хабарда таъкидлашича, қўшимча молиявий ёрдам ажратиш масаласи Ле Дриан ва унинг украиналик ҳамкасби Дмитрий Кулеба ўртасидаги суҳбат чоғида муҳокама қилинган. Идоралар раҳбарлари, шунингдек, ўт очишни тўхтатиш зарурлигини муҳокама қилишган.
Бундан ташқари, Ле Дриан Украина ҳудудидаги фуқаролик ядровий иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш учун МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтган.






