Энди Россия Марсда ўзи тадқиқод олиб боради. Бу ҳақда Zamon.uz' ёзмоқда.
Қайд этилишича, Европа космик агентлиги ExoMars миссияси бўйича ҳамкорлик қилишдан бош тортганидан сўнг, Роскосмос раҳбари Дмитрий Рогозин давлат корпорацияси бир неча йил ичида Марсга миссияни мустақил равишда амалга ошириши мумкинлигини айтди.
"Ҳа, биз бир неча йил йўқотамиз, лекин биз ушбу тадқиқот экспедициясини "Восточний" космодромининг янги учириш мажмуасидан мустақил равишда амалга оширамиз", — деди Рогозин.
Рогозин европаликларнинг ЭхоМарс лойиҳасидан чиқиб кетишидан афсусда эканини билдириб, бу 2022-йил сентябр ойида Россия-Европанинг Марсга қўшма миссияси бекор қилинганини англатишини маълум қилди.
ExoMars — ESA ва Россия давлат корпорацияси Роскосмоснинг Марсни тадқиқ қилиш бўйича қўшма дастури бўлиб, унинг асосий мақсади сайёрада ўтмишда ва ҳозирги пайтда ҳаёт мавжудлигига оид далилларни излашдан иборат.






