Унинг нархи 113 миллион долларни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда zamon.uz сайти хабар бермоқда.
Қозоғистондан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми бўйича буғдой етакчилик қилмоқда.
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонга 2022 йил январь-февраль ойларида Қозоғистондан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини эълон қилди.
Ушбу кўрсаткич қуйидагича кўриниш олди:
— буғдой — 436 минг тонна (113,1 миллион доллар);
— буғдой уни — 51,3 минг тонна (15,9 миллион доллар);
— ўсимлик ёғи — 12,3 минг тонна (14,6 миллион);
— маргарин маҳсулотлари 8,6 минг тонна (11 миллион);
— қорамол гўшти — 1,2 минг тонна (5,6 миллион доллар);
— арпа — 19,9 минг тонна (4,3 миллион);
— маккажўхори — 12,8 минг тонна (3,4 миллион);
— картошка — 12,6 минг тонна (2,4 миллион).
Маълумот учун: Россия шакар ва дон экспортини вақтинча тақиқлаганлиги ҳақида хабар берганди.