1

“Covid-19: синовли кунлар” ҳужжатли фильми премьера қилинди

МАДАНИЯТ 18.03.2022, 17:44
“Covid-19: синовли кунлар” ҳужжатли фильми премьера қилинди

Бугун Киночилар уйида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан суратга олинган “Covid-19: синовли кунлар” ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Унда мутахассислар, ОАВ вакиллари, ижодкорлар ва ёшлар иштирок этишди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кинокартинада жаҳон миқёсида авж олган коронавирус инфекциясининг зарарли оқибатлари, уни бартараф этиш ва вирусга қарши курашиш жараёнлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Нурилла Нарзуллаев, оператор Музаффар Юсупов, оператор ассистенти Комил Нугмонов, муҳаррир Умида Яхшибоева, картина директори Зуҳра Пўлатова.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1