Бугун, 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Ким Хи Сангни қабул қилди.
Ишонч ёрлиғи нусхасини топшириш маросимидан сўнг Вазир Элчини Ўзбекистонга тайинлангани муносабати билан табриклаб, юксак ва масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган соҳаларда Ўзбекистон-Жанубий Корея махсус стратегик шериклигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни ҳар томонлама амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ва Ўзбекистонда корейс диаспораси ташкил топганининг 85 йиллигини нишонлаш бўйича «Ўзаро алмашинув йили» доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
Соҳадаги вазиятни танқидий таҳлил қилиб, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал қилиш вақти-соати келди — Президент





